Узбек O'zbek
«Барселона» — «Реал» ўйини кўчирилмайдиган бўлди
Чоршанба, 16 Октябр
6942

Ла Лига 10-туридан ўрин олган «Барселона» — «Реал» ўйини Мадридга кўчирилмайди ва 26 октябрь куни «Камп Ноу»да ўтказилади.

Аввалроқ AS нашри Барселона шаҳрида давом этаётган сиёсий норозилик намойишлари туфайли, Ла Лига раҳбарияти шундай таклиф билан клубларга мурожаат қилгани ҳақида ёзган эди. 

Marca хабарига кўра, бу таклиф клубларни қониқтирмаган ва улар рад жавобини беришган. 

Қайд қилиш жоизки, сиёсий намойишлар туфайли «Барселона» бир қанча қийинчиликларга дуч келмоқда. Клуб Ла Лига навбатдаги туридан ўрин олган «Эйбар»га қарши ўйинга автобусда бориши мумкин. Чунки йўлларда жуда катта тирбандликлар туфайли аэропортга етиб олиш қийинлашмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз