Узбек O'zbek
Александер-Арнольд Гиннесс рекордлар китобига киритилди
Чоршанба, 16 Октябр
17354

«Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд Премьер-Лиганинг 2018/19 мавсумида 12та голли узатмани амалга оширди.

Бу эса ҳимоячилар орасидаги АПЛ рекордидир, деб хабар беради Гиннесс рекордлар китоби сайти.

Аввалги кўрсаткич «Эвертон» ҳимоячилари Энди Хинчклифф (1994/95 мавсумида 11та голли узатма) ва Лейтон Бейнсга (2010/11 – 11) тегишли эди.

Александер-Арнольд ўтган мавсумда АПЛ ва Чемпионлар Лигаси рамзий жамоасига киритилди. Футболчи барча мусобақаларда 16та голли узатмани амалга оширди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз