Узбек O'zbek
Сингапур — Ўзбекистон ўйинига 10 минг атрофида мухлис тушиши кутилмоқда
Сешанба, 15 Октябр
1004

ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Сингапур ҳамда Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Аммо 55 минг мухлисга мўлжалланган «Миллий» стадиони мухлислар билан гавжум деб бўлмайди.

Маҳаллий журналистларнинг айтишича, ўйинга 10 минг нафарга яқин мухлис келиши кутилмоқда. Ўзбекистондан ҳам миллий жамоани қўллаб-қувватлаш учун 100 нафарга яқин мухлислар стадионга етиб келишган.

Маълумот учун Сингапур ЖЧ-2022 саралаши доирасида 3-марта ўз майдонида ўйнамоқда. Сингапурнинг Яманга қарши ўйини ҳам айнан «Миллий» стадионида ўтган ва унга 7 018 томошабин тушган. 2-тур доирасидаги Сингапур — Фаластин баҳсини эса сунъий қопламали «Жалан Бесар» стадионида 6 011 томошабин бевосита стадиондан кузатган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз