Узбек O'zbek
Пятов: «Ниҳоят, футболчилардан тўғри фойдаланадиган мураббий келди»
Сешанба, 15 Октябр
4296

Украина миллий жамоаси дарвозабони Андрей Пятов Евро-2020 саралашидан ўрин олган Португалияга қарши ўйиндаги ғалаба (2:1) ва Европа чемпионати йўлланмаси қўлга киритилгандан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Самарали ва чиройли ўйнадик, Ўйинчилар мураббийнинг айтганларини бажаришди. Натижа учун ўйнадик.

Пенальти ва Степаненконинг биринчи сариқ карточкаси бўлмаган эди. Камчиликда қолгач, тўп ўтказиб юбормаслигимиз муҳим эди.

Асосийси, вазифани бажардик. Муваффақиятимизнинг асосий сири – мураббий. Ниҳоят, футболчиларнинг ўйинини очиб берадиган ва улардан тўғри фойдаланадиган мураббий келди», – дейди Пятов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз