Узбек O'zbek
Кевин Глейзер «Манчестер Юнайтед»даги акцияларини сотмоқда
Сешанба, 15 Октябр
4936

Глейзерлар оиласи вакили бўлган Кевин Глейзер «Манчестер Юнайтед»даги ўзига тегишли 13 фоиз акциясини сотувга қўймоқда. Бу ҳақида The Sun хабар тарқатмоқда. 

Аммо бу Глейзерлар оиласининг клубни сотиб юбормоқчи эканини англатмайди. Зеро келишув шартларида маълум вақт мобайнида оиланинг бошқа аъзолари ўз акцияларини сота олмаслиги ҳақидаги пункт ҳам киритилган. Бу билан биржада «Манчестер Юнайтед» акцияларининг тушиб кетишининг олди олиниши кўзда тутилмоқда.  

Маълумки, «Манчестер Юнайтед» мухлислари орасида Глейзерлар бошқарувига нисбатан жуда катта норозилик кайфияти мавжуд. Алекс Фергюсоннинг кетишидан кейинги муваффақиятсизликларда айнан Глейзерлар айбланиб келинган. Аввалига уларнинг етарлича маблағ сарфламаётгани танқид остига олинган бўлса, кейинчалик, клуб бошқарувидаги хатоликлар, жумладан, клубнинг футболдан кўра тижорий лойиҳага айланиб кетаётгани, футболдан узоқроқ бўлган Эд Вудвордга барча муҳим қарорлар ишониб топширилгани клуб мухлисларига ёқмаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз