Узбек O'zbek
ЖЧ-2022 саралаши. Фаластин – Саудия Арабистони ўйинида ҳисоб очилмади ва Ўзбекистон гуруҳ етакчисига айланди 
Сешанба, 15 Октябр
11470

ЖЧ-2022 саралаши D гуруҳи 4-турининг иккинчи ўйинда Фаластин ўз майдонида Саудия Арабистонини қабул қилди. Ўйинда ҳисоб очилмади. 

Шу тариқа 4-турдан сўнг Ўзбекистон  6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Иккинчи ўринда 5 очко билан Саудия Арабистони бормоқда. Фаластин ва Сингапурда 4 очкодан, Яманда эса 2 очко бор.

Миллий жамоамиз навбатдаги ўйинни 14 ноябрь куни асосий рақиб – Саудия Арабистонига қарши  Тошкентда ўтказади.

ЖЧ-2022 саралаши, D гуруҳи
15 октябрь

Фаластин – Саудия Арабистони 0:0
Фаластин: Рамада, Ал-Батат, Ҳамед, Баҳдари, Жобир, Батран (Абуварда, 83), Ал-Бадави, Сейям, Ямин, Чиҳадеҳ (Салим, 73).
Саудия Арабистони: Ал-Овайс, Ал-Шаҳрони, Ал-Саҳави, Ал-Бурайк, Маду, Асири (Ал-Биши, 90+1), Ал Фариж, Отайф, Бабҳир, Ал Шеҳри (Ал-Малки, 71), Ал-Ҳамддан (Ал-Биракан, 76).
Огоҳлантириш: Сейям (29).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз