Узбек O'zbek
ЖЧ-2022 саралаши. Эрон кутилмаганда мағлуб бўлди, Қатар Уммонни енгди
Сешанба, 15 Октябр
12435

С ва Е гуруҳларидаги ўйинлар билан Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги тури якунланди.

Ўтган турда 14:0 ҳисобида ғалаба қозонган Эрон кутилмаганда Баҳрайнга ютқазиб қўйди.

Бўлажак жаҳон чемпионати мезбони ҳисобланган ва фақат Осиё чемпионати учун саралашда қатнашаётган (Осиёда жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионати саралаши бирлаштирилган) Қатар ўз уйида Уммонни қийинчилик билан мағлубиятга учратди.

ЖЧ-2022 саралаши, 4-тур
15 октябрь
С гуруҳи

Баҳрайн – Эрон 1:0
Гол: Ал-Ҳардан (66, пенальти).

Камбоджа – Ироқ 0:4
Голлар: Байиш (22), Кадҳим (41), Атван (57), Ал-Қафаже (62).

Е гуруҳи

Қатар – Уммон 2:1
Голлар: Афиф (2), Ал Муаз (71) – Ал-Алави (64).

Ҳиндистон – Бангладеш 1:1
Голлар: Алил Ҳан (88) – Уддин (41).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз