Узбек O'zbek
Чемпионлар Лигаси финали мезбонлиги Истанбулдан олиб қўйилиши мумкин
Сешанба, 15 Октябр
5109

УЕФА Туркиядан Чемпионлар Лигаси мезбонлигини қайтариб олиши мумкин.

УЕФА вице-президенти Мишель Ува хабарига кўра, Истанбулнинг бундай шарафдан маҳрум қилиниш эҳтимоли бор.

Қайд қилиш жоизки, бу Туркиянинг Суриядаги курдларга нисбатан ҳарбий амалиёт бошлагани билан боғлиқ. Бундан ташқари, миллий жамоа футболчилари Евро-2020 саралаши ўйинларида бу ҳарбий амалиётни намойишкорона қўллаб-қувватладилар.

«Биз сиёсат билан спортни аралаштирмаймиз. Аммо БМТ, ЕИ ва бошқа давлатларга таъсир кўрсатолмаймиз. Бироқ, бундай қарорларни УЕФА Ижро қўмитаси ва президент Чеферин билан биргаликда қабул қиламиз», - деди Ува.

Эслатиб ўтамиз, Отатурк номидаги Истанбул олимпия стадиони 2020 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилиши керак.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз