Узбек O'zbek
«Барселона» Рэшфордни Суаресга ўринбосар сифатида кўрмоқда
Сешанба, 15 Октябр
2619

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. El Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, каталонияликлар 21 ёшли англиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

«Барселона» ушбу футболчига юқори самарадорлиги учун қизиқиб қолган. У ёш бўлишига қарамай катталар футболида 180 ўйин ўтказишга улгурган ва 48 гол урган. У шунингдек, Англия терма жамоаси сафида 8 голга муаллифлик қилган.

«Барса» Рэшфордни Луис Суаресга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Аммо шу йил ёзида англиялик форвард «Манчестер Юнайтед» билан шартномани янгилади, молиявий жиҳатдан яхшиланган бу шартнома 2023 йилга қадар тузилган.

Қолаверса, Рэшфорд «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси ҳисобланади ва у клубни тарк этишга катта иштиёқ билдирмаслиги мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз