Узбек O'zbek
«Атлетико» «ПСЖ» ҳужумчиси билан шартнома имзоламоқчи
Сешанба, 15 Октябр
4826

«ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин, деб хабар беради Аs.

Манбанинг хабарига кўра, мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне жамоадaги ҳужумкор ўйинчилардан қониқмаяпти ва ушбу чизиқни кучайтиришни хоҳлайди. Эслaтиб ўтамиз, «Атлетико» аввал ҳам Каванини сотиб олмоқчи бўлган, аммо келишувни амалга ошмай қолганди.

Олдинроқ уругвайлик ҳужумчи ёзда «ПСЖ»ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкинлиги ҳақида айтилганди.

Бу мавсумда Кавани Лига 1да 3та ўйин ўтказиб, 2та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди. Ҳозирда у жароҳатидан тикланмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз