Узбек O'zbek
«Арсенал» яна бир немис ҳимоячисини қўлга киритмоқчи
Сешанба, 15 Октябр
2237

Лондоннинг «Арсенал» клуби «РБ Лейпциг» клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Лукас Клостерманнга жиддий қизиқиш билдирмоқда. 23 ёшли футболчининг трансфери январь ойидаёқ амалга ошиши мумкин. Германиянинг Bild нашри хабар беришича, ушбу келишув 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. 

Лукас ушбу мавсумда Бундеслигада 6 ўйинда майдонга тушди. У «Бохум» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2014 йилда «Лейпциг» сафига келиб қўшилганди. Шу бугунгача у Германиянинг энг юқори дивизионида 64 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол муалллифи бўлган. Германиянинг бош жамоасидан ташқари, барча ёшдаги терма жамоаларида тўп суриб улгурган. 

«Арсенал» учун эса, Бундеслига ҳимоячиларига қизиқиш одатга айланиб улгурган дейиш мумкин. Пьер Мертезакер узоқ йиллар «канонирлар» сардори сифатида ҳаракат қилган бўлса, кейинчалик, Шкодран Мустафи, Сеад Колашинац, Сократис Папастопулос каби футболчилар ҳам айнан Бундеслигадан ташриф буюришганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз