Узбек O'zbek
Аллегри «МЮ» бош мураббийига айланса, клубнинг собиқ ҳимоячисини мураббийлар штабига киритади
Сешанба, 15 Октябр
4059

«Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши мумкин, деб хабар беради Daily Mail.

Манбанинг хабарига кўра, агар Аллегри бош мураббий бўлса, манкунианликларнинг собиқ ўйинчиси Патрис Эврани мураббийлар штабига киритмоқчи. Ёзилишича, клубнинг кўплаб мухлислари франциялик футболчининг «Юнайтед»га қайтганидан хурсанд бўлишади.

Аввалроқ Аллегри «МЮ»да ишлашга қизиқиб қолганлиги ва инглиз тилини ўрганишни бошлагани ҳақида хабар берилганди. 

«МЮ» мавсумни муваффақиятсиз бошлади ва АПЛда 12-ўринни эгаллаб турибди. Оле-Гуннар Сульшер жамоаси чемпионатнинг 8 ўйинида 9 очко тўплади. Навбатдаги турда жамоа 20 октябрь куни пешқадам «Ливерпуль»ни қабул қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз