Узбек O'zbek
Ўзбекистон U23 миллий жамоаси ўртоқлик ўйинида Жанубий Кореяни мағлуб этди 
Душанба, 14 Октябр
5618

Ўзбекистон U23 миллий жамоаси Жанубий Кореяда маҳаллий тенгқурларига қарши иккинчи ўртоқлик баҳсини ўтказди.

29-дақиқада мезбонлар У Йонг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда Бобир Абдихолиқов ва Жасур Яхшибоев томонидан урилган голлар ҳамюртларимизга ғалаба келтирди.

Эслатиб ўтамиз, 3 кун олдин Любинко Друлович шогирдлари дастлабки ўртоқлик ўйинида рақибига 1:3 ҳисобида ютқазишган эди.

Ўртоқлик ўйини
14 октябрь, Сеул
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ U23 – ЎЗБЕКИСТОН U23 1:2 
Голлар
: У Йонг Жеонг (29) -  Бобир Абдихолиқов (48), Жасур Яхшибоев (81)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз