Узбек O'zbek
Ўзбекистон Кубоги финали илк маротаба «Локомотив»да ўтказилади
Душанба, 14 Октябр
1691

2019 йилги Ўзбекистон Кубоги финали 26 октябрь куни Тошкентнинг «Локомотив» стадионида ўтказилади.

Ҳал қилувчи баҳсда Олмалиқнинг ОКМК ва Тошкентнинг «Пахтакор» клублари беллашади. Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар бир йил аввал ҳам финалда иштирок этиган, якунда ОКМК ўз тарихида биринчи бор кубок соҳибига айланганди.

Қайд қилиш жоизки, шу пайтгача Кубок финаллари 18 марта «Пахтакор», 2 марта «Динамо» ва МҲСК, 1 марта «Олмалиқ», «Сўғдиёна», «Бунёдкор» ва «Истиқлол» стадионларида ўтказилган эди. Демак «темирйўлчилар» стадиони биринчи марта ҳал қилувчи баҳсга мезбонлик қилади.

ОКМК – «Пахтакор» ўйини соат 17:00да бошланиши режалаштирилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз