Узбек O'zbek
Вейналдум: «Беларусь дарвозасига урган иккинчи голим миллий жамоадаги голларим ичида энг яхшисидир»
Душанба, 14 Октябр
1996

 «Ливерпуль» ва Нидерландия миллий жамоаси яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум Евро-2020 саралашидан ўрин олган Беларусга қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу ўйинда яримҳимоячи дублга эришди.

«Биз учун оғир кеча бўлди. Бундай ёмон майдонда ўйнаш осон бўлмади. Бундан ташқари, тўп ҳам яхши эмасди. Иккинчи таймдаги ўйинимиз ёқмади, ёмон ўйнадик ва тўпни тез-тез йўқотдик. Бундан яхшироқ ўйнашимиз мумкинлигини биламиз. 

Бугунги ўйинда киритган иккинчи тўпим миллий жамоа таркибида урган голларим ичида энг яхшисидир. Биз хурсандмиз, 2 ўйинда 6 очко олишни хоҳлагандик. Аммо ўйинимизга танқидий қарашда давом этамиз. Агар биз Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритсак, энг яхши жамоаларга қарши энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз керак бўлади», – деб Вейналдумнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз