Узбек O'zbek
Умар Эшмуродов нега миллий жамоа билан Сингапурга бормагани маълум бўлди
Душанба, 14 Октябр
9199

Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари 8 соатлик парвоздан сўнг Сингапурга етиб келишди. Тошкентдан 14 октябрь куни соат 11:00 да йўлга чиққан футболчилар 19:00 да Сингапурга етиб келишди. Миллий жамоа футболчилари «Holiday Inn» меҳмонхонасига жойлашди.

Миллий жамоага илк марта таклиф қилинган «Насаф» ҳимоячиси Умар Эшмуродов Сингапурга келмади. Маълум бўлишича, Умар жароҳат олмаган, шунчаки «Насаф» таркибига қайтишга қарор қилган. 10 октябрь куни Яман билан ўйин қайдномасига киритилмаган «Насаф» сардори клуб ихтиёрига қайтиб Суперлига ўйинларига тайёрланишни маъқул кўрган.

Қолган барча таркибдаги футболчилар миллий жамоа билан Сингапурга етиб келган. Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоси ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Сингапурга қарши ўйинни 15 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:45 да (маҳаллий вақт билан 19:45 да) Сингапурдаги «Миллий» стадионида ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз