Узбек O'zbek
Перес: «Рамос нафақат «Реал» ва Испаниянинг, балки жаҳон футболининг афсонасидир»
Душанба, 14 Октябр
1616

«Реал» президенти Флорентино Перес ҳимоячи Серхио Рамоснинг ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз унинг техник ва жисмоний имкониятларидан ташқари яна бир нарсага эгамиз. Унда етакчилик хусусияти ва мақсадлар сари интилиш бор. Шунинг учун у нафақат «Реал» ва Испания миллий жамоасининг, балки бутун дунё футболининг афсонасига айланди.

Худди у ҳаммасини янгидан бошлаётгандек. Рамос афсонаси давом этишига ишонаман», – деб Переснинг сўзларини келтиради Marca.

Эслатиб ўтамиз, Рамос ўтган ҳафтада Икер Касильясни ортда қолдириб, миллий жамоадаги ўйинлар сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз