Узбек O'zbek
Левандовски: «Европа чемпионатига чиқиш билан тўхтамаймиз, якуний босқичга улкан мақсадлар билан борамиз»
Душанба, 14 Октябр
650

Польша миллий жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Евро-2020 саралашидан ўрин олган Македонияга қарши ўйиндан сўнг (2:0) чемпионат йўлланмаси қўлга киритилгани ҳақида гапирди.

«Биз гуруҳдан чиқдик. Режа амалга оширилмоқда.

Бундай ўйинларда сабр-тоқат жуда муҳимдир. Бизда вазиятлар бўлди ва улардан фойдаланадик. Рақибга деярли ҳеч қандай имконият бермадик.

Еврога чиқиш билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз, биз турнирнинг якуний босқичига улкан мақсадлар билан борамиз. Саралашда эса қолган ўйинларда ҳам очко йиғиб, биринчи ўрин учун курашмоқчимиз», – деб Левандовскининг сўзларини келтиради Polski-sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз