Узбек O'zbek
Каземиро «Сан-Паулу» клуби кўригида ҳийла ишлатганини айтди
Душанба, 14 Октябр
5555

«Реал» футболчиси Каземиро таянч яримҳимоячиси сифатида қачондан бери ўйнаётганини айтиб берди.

«Сан-Паулу» клубига кўрикка борганимда ҳужумчи эдим. Тенгдошларим орасида бўйим баланд эди ва бош билан кўп голларни урардим. 

Кўрикка борганимда 12-13 ёшда бўлганман. 300га яқин бола қатнашган ва улардан фақат 50 нафари танлаб олиниши керак эди.

Мураббий дарвозабонлар борми деб сўраганида 3 бола қўлини кўтарди. Ҳужумчилар борми деганида 40 бола қўлини кўтарган. Шунда рақобатчилар кўплигини кўриб, индамай турдим. Таянч яримҳимоячилари борми деганда 7-8 бола қўлини кўтарди. Мен ҳам уларга қўшилиб олдим. 

Кейин футбол ўйнадик. Мураббий алдаганимни сезиб қолди ва четга тортиб, мабодо ҳужумчи эмасмисан деб сўради. Йўқ, таянч яримҳимоячисиман деб гапимда туриб олдим. Ҳаммаси шундан бошланди», – деди Каземиро.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз