Узбек O'zbek
Футбол академияларининг 2004-йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида андижонлик ёш футболчилар ғолиб бўлди
Душанба, 14 Октябр
1123

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг 2004 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Мусобақанинг биринчи босқичида “А” ва “Б” минтақаларга бўлинган ҳолда, уй-сафар тизимидаги учрашувларни якунлаб, U-14, U-15, U-16, U-17 ёш тоифасидаги энг кўп очко жамғарган саккизтадан жами 32 та жамоа иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритишган эди.

Ҳудудий футбол академиялари тарбияланувчилари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки учрашувлари апрел ойидан бери ўтказилиб, октябр ойида финал босқичи якунланади.

Мусобақанинг финал учрашувида андижонлик ёш футболчилар сирдарёлик тенгдошлари устидан ғалаба қозонишди.

Жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллашди.

1-ўрин Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

2-ўрин Сирдарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

3-ўрин Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

3-ўрин Фарғона вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

Андижон шаҳридаги Шўрбулок даҳасида жойлашган Болалар ва ўсмирлар футбол академиясида ёш чемпионларни кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, вилоят футбол ассоциацияси вице президенти Бекзодбек Каримовлар ёш футболчиларни уларнинг ота-оналари гувоҳлигида тақдирладилар.

 Элмурод Эрматов

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз