Узбек O'zbek
Чили бош мураббийи: «Санчес 2-3 ойни ўтказиб юбориши мумкин»
Душанба, 14 Октябр
792

Чили миллий жамоаси бош мураббийи Рейнальдо Руэда ҳужумчи Алексис Санчеснинг жароҳати ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи Колумбияга қарши ўртоқлик ўйинида (0:0) жароҳат олганди.

«У жарроҳлик оперциясига муҳтож бўлиши мумкин. Қарорни «Интер» қабул қилади.

У 2-3 ойни ўтказиб юбориши мумкин. Афсус, у жуда хурсанд эди. «Интер»да ўйнаётганди, Чемпионлар Лигасида майдонга тушаётганди», – деб Руэданинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз