Узбек O'zbek
«Барселона» Фати билан шартномани янгилаб, унинг нархини белгилайди
Душанба, 14 Октябр
4442

«Барселона» Ансу Фати билан янги, узоқ муддатли шартнома тузиб, унинг товон пулини 100 млн евро этиб белгилаб қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Айни вақтда 16 ёшда бўлган Фати жорий мавсумда «Барселона»нинг асосий таркибидан муқим ўрин эгаллаши кутилмоқда. Ушбу ўсмир футболчи асосий таркибнинг қатор футболчилари, жумладан Лионель Месси жароҳат туфайли сафдан чиққанидан кейин иккинчи жамоадан вақтинчаликка чақирилганди. Аммо унинг ишончли ўйинларидан кейин каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде уни асосий таркибда ўйнатишга қарор қилган.

Фати Португалиянинг собиқ колонияси, 1973 йилда озодликка эришган Гвинеи-Бисауда туғилган. Ушбу ёш футболчи яқинда Испания фуқаролигини олди ва терма жамоага ҳам чақирилди.

У «Барселона» сафида 6 ўйинда майдонга тушиб, икк гол уришга улгурди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз