Узбек O'zbek
«Барселона» қайси позицияни мустаҳкамламоқчи эканлиги маълум
Душанба, 14 Октябр
6612

«Барселона»нинг қишки ва ёзги трансфер ойналаридаги мақсадлари маълум бўлди, деб ёзади Marca.

Хабар қилинишича, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти клубга қишда янги ўйинчи сотиб олинишга эҳтиёж йўқ, деб ҳисоблаяпти. Аксинча, «Барса» бир нечта ўйинчиларни сотмоқчилиги айтилмоқда.

Аммо «Барселона» 2020 йил ёзида ўнг қанот ҳимояси позициясини мустаҳкамлашга муҳтож. Бош мураббий Эрнесто Вальверде Сержи Робертони марказда ўйната бошлаганидан сўнг, ўнг қанот ҳимоясида фақатгина Нелсон Семеду қолди.

Клуб Семедуга муносиб ўринбосар йўқ деб ҳисобламоқда, чунки Вальверде яна бир ўнг қанот ҳимоячиси Мусса Вагега асосий ўйинларда ишонмайди, ундан фақат Испания Кубоги ўйинларида фойдаланишни режалаштирган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз