Узбек O'zbek
Азар: «Танқидларни сезмаяпман, чунки испанчани яхши тушунмайман»
Душанба, 14 Октябр
2002

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар испан тилини яхши тушунмагани учун танқидларга аҳамият бермаслигини айтди.

«Мадридда муаммоларим йўқ. Ҳамма «Реал» ҳақида гапиради, шунинг учун бу клубдаман.

Бироқ мен ҳали ҳам испан тилини  яхши тушунмаяпман, шу сабабли танқидларни сезмаяпман», – дейди Азар La Derniere Heure'га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Азар ёзда «Челси»дан «Реал» сафига 130 млн евро эвазига кўчиб ўтди. У бу мавсумда Ла Лигада 4та ўйин ўтказиб, 1та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз