Узбек O'zbek
Анчелоттининг «Наполи»даги келажаги сўроқ остида турибди
Душанба, 14 Октябр
1844

«Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти ва клуб президенти Аурелио де Лаурентис ўртасидаги муносабатлар таранглашган. Неаполликлар раҳбарияти жамоанинг жорий натижаларидан қониқмаяпти. 

«Наполи» А Серия 7 туридан сўнг 13 очко билан 4-ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам «Ювентус»дан 6 очко орқада қолиб кетган. Чемпионлар Лигасида 4 очко билан ўз гуруҳида пешқадам бўлса-да, сўнгги турда Бельгиянинг камтарона «Генк» клубини мағлуб этолмаган. 

Бундан ташқари Карлонинг баъзи футболчилар билан муносабати ҳам яхши эмас. Бу омиллар мутахассиснинг муддатидан олдин истеъфосига олиб келиши мумкин.  

Аввалроқ Анчелотти «Наполи»ни мавсум охирида тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз