Узбек O'zbek
Санчес жароҳат олди. У кўп вақт майдонга қайта олмаслиги мумкин
Якшанба, 13 Октябр
2640

«Интер» клуби ва Чили терма жамоаси яримҳимоячиси Алексис Санчес Колумбияга қарши кечган ўртоқлик учрашувида (0:0) жароҳат олди.

Чили футбол федерацияси сайтида хабар қилинишича, унинг чап оёғининг тўпиқ қисми чиқиб кетган.

The Sun нашри маълумотига кўра, Санчес бу жароҳати туфайли бир неча ойга сафдан чиқиши ва фақат 2020 йил бошида майдонга қайтиши мумкин.

Санчес жорий мавсумда «Интер» сафида 4 ўйинда майдонга тушди ва бир гол уриб, бир голга узатма берди. Чилилик футболчининг трансфер ҳуқуқи «Манчестер Юнайтед» клубига тегишли, у итальян клубига бир мавсумга ижарага берилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз