Узбек O'zbek
Матич ҳам Италияга йўл олиши мумкин
Якшанба, 13 Октябр
1837

Сербиялик яримҳимоячи Неманя Матич қишки трансферлар чоғида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши кутилмоқда.

Журналист Николо Скирининг маълумотига кўра, 31 ёшли ҳавбекка «Интер» томонидан қизиқиш мавжуд. Айни вақтда миланликлар клубини бошқараётган Антонио Конте ўз вақтида «Челси»да Матич билан ҳамкорлик қилганди.

Айни вақтда томонлар ўртасида музокараларнинг дастлабки босқичи бошланган.

Маълумот учун, Матичнинг «МЮ» билан шартномаси кейинроқ узайтириш ҳуқуқи билан 2020 йилгача тузилган.

Бундан аввалроқ «Интер» «Манчестер Юнайтед»нинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олганди, бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку сотиб олинган, чилилик яримҳимоячи Алексис Санчес ижарага олинган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз