Узбек O'zbek
Жеррард Туркия клубини бошқариши мумкин
Шанба, 12 Октябр
2239

«Глазго Рейнжерс» бош мураббийи Стивен Жеррард фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

beIN Sports хабарига кўра, «Бешиктош» клубида тез орада янги президент иш бошлайди. У эса Жеррардни бош мураббий қилишни истамоқда.

Айни пайтда истанбуллликларни Абдулла Авжи бошқариб боряпти. Клуб Суперлига 7 туридан сўнг 12-ўринни эгаллаб турибди.

Жеррард бошчилигидаги «Глазго Рейнжерс» 8 турдан сўнг Шотландия Премьер-Лигасида пешқадамлик қиляпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз