Узбек O'zbek
«Барселона» Суарес ўрнига беш номзодни ўрганиб чиқмоқда
Шанба, 12 Октябр
10962

«Барселона» клуби ҳужумчи Луис Суарес ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчиларни ўрганиб чиқмоқда.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар янги ҳужумчи учун катта миқдорда маблағ сарфлашга тайёр. Бироқ бу уругвайлик футболчининг сермаҳсуллигига боғлиқ бўлади. Агар у ўзининг тўпурарлик лаёқатини тасдиқласа, янги ҳужумчи трансфери масаласи 2021 йилгача кечиктирилади. 

Агар акси бўлса, «Барселона»нинг нишонида 5 нафар футболчи бор —Килиан Мбаппе («Пари Сен-Жермен»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм Ҳотспур»), Роберто Фирмино («Ливерпуль»), Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед») ва Лаутаро Мартинес («Интер»).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз