Узбек O'zbek
«Барселона» Месси учун 10 йиллик шартнома тайёрламоқда
Шанба, 12 Октябр
4828

«Барселона» клуби ҳужумчи Лионель Месси билан ҳамкорликни узайтирмоқчи.

Cadena SER хабарига кўра, каталонияликлар аргентиналик етакчисига 10 йиллик шартнома тайёрламоқда. Агар Месси уни имзоласа, фаолиятини якунлаганидан сўнг ҳам клубда ишлайверади.

«Барселона» ва Лионель ўртасида имзоланган амалдаги шартнома 2021 йилгача мўлжалланган. 

32 ёшли Месси 2003 йилдан бери каталонияликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. У жами 692та ўйинда майдонга тушиб, 604та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз