Узбек O'zbek
Ҳабиб Нурмагомедов: «23 ноябрь куни Тошкентда бўламан»
Шанба, 12 Октябр
6526

UFC бўйича жаҳон чемпиони, россиялик яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов 23 ноябрь куни Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда спортчи ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

«Ассалому алайкум, Ўзбекистон. Худо хоҳласа, 23 ноябрь куни Тошкентдаги #GFC20 мусобақасида қатнашаман. Тез орада кўришамиз, ҳаммага саломатлик ва омад»,— деб ёзди Нурмагомедов ўзининг саҳифасида.

23 ноябрь куни Тошкентдаги Ҳумо арена мажмуасида ММА бўйича мусобақа ўтказилади. Бу спорт бўйича Ўзбекистонда ҳали профессионал мусобақа ўтказилмаганди. Кечанинг марказий жангида Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов ўзбекистонлик Амин Эргашев билан чемпионлик камари учун жанг қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз