Узбек O'zbek
Моуриньо «Лион» таклифини рад этди. У бошқа клуб билан келишиб қўйган
Жума, 11 Октябр
14626

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо «Лион»ни бошқариш таклифига рад жавоби қайтарди. Французлар клуби президенти Жан-Мишель Олас португалиялик мураббий бўлажак клуби билан келишувга эришиб бўлгани учун француз клуби таклифига розилик билдирмагани ҳақида маълум қилди.

«Биз у билан СМС орқали гаплашдик, яхши суҳбат бўлди. У бизнинг таклифни қабул қилмади, чунки у бошқа клуб билан келишиб қўйган экан», — дея Оласнинг сўзларини келтирган The Sun.

TalkSport нашри маълумотига кўра, гап Маурисио Почеттинони истеъфога чиқариши кутилаётган «Тоттенҳэм» ҳақида кетмоқда. Шунингдек, португалиялик мутахассис номи собиқ жамоаси «Реал» билан ҳам боғланади.  

7 октябрь куни «Лион» Силвиньони бош мураббий лавозимидан озод этганди. Айни вақтда бу лавозимда вақтинча Жераль Батикль ишлаб турибди.

Жозе Моуриньо эса 2018 йил декабрида «МЮ»ни тарк этганидан кейин 10 ой давомида ишсиз юрибди. Бундан олдинроқ у Осиё клубларидан келган таклифларни рад қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз