Узбек O'zbek
«Манчестер Юнайтед» бош ҳомийсидан ажралиши мумкин
Жума, 11 Октябр
5603

Chevrolet компанияси «Манчестер Юнайтед» билан имзоланган ҳомийлик шартномасини узайтирмаслиги мумкин.

Манкунианликларнинг автомобиль ишлаб чиқарувчи гигант билан келишуви 450 миллион фунтга тенг ва 2021 йилгача мўлжалланган.

The Times хабарига кўра, Chevrolet компанияси «Манчестер Юнайтед» кўрсатаётган натижаларни қониқарсиз, шартнома эса бу пулларга лойиқ эмас деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, компаниянинг «Манчестер Юнайтед» билан келишувни амалга оширган директори истеъфога чиқиб кетган.

Агар Chevrolet билан ҳамкорлик тўхтатилса, «Манчестер Юнайтед» унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган ҳамкорни излаш ишларини бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 8 туридан сўнг «қизил иблислар» 12-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз