Узбек O'zbek
Фати Испания фуқаролигини олди
Жума, 11 Октябр
11838

«Барселона»нинг 16 ёшли яримҳимоячиси, асли келиб чиқишига кўра Гвинея-Бисауга мансуб бўлган Ансу Фати Испания фуқаролигини олди. Бу ҳақда спорт журналисти Альфредо Мартинес маълум қилди.

Фати «Барселона»нинг асосий таркибида жорий мавсумда дебют қилди. У жамоанинг 6 ўйинида қатнашиб, 2 гол урди ва бир голга узатма берди.

«FIFA Испания қироллиги футбол федерациясини (RFEF) Ансу Фати бугун Испания фуқаролигини олгани тўғрисида хабардор қилди», — дея ёзган Мартинес.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз