Узбек O'zbek
Де Лигт Нидерландия терма жамоасида рекорд ўрнатди
Жума, 11 Октябр
4521

«Ювентус» клуби ва Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Маттейс де Лигт Евро-2020 саралаши доирасида Шимолий Ирландия терма жамоасига қарши кечган ўйинда (3:1) иштирок этди.

Opta нашри маълумотига кўра, бу 20 ёшли футболчи учун терма жамоа сафидаги 20-учрашув бўлди. Шу тариқа, у Нидерландия терма жамоаси тарихида бу натижага энг барвақт эришган футболчига айланди.

Де Лигт «Аякс» тарбияланувчиси ҳисобланади, 2016 йилдан 2019 йилга қадар амстердамликлар клуби шарафини ҳимоя қилган футболчи шу йил ёзида 85,5 миллион евро эвазига «Ювентус»га ўтди. У Нидерландия терма жамоасига 2017 йилдан чақирилишни бошлаган.

Саралашнинг C гуруҳида Нидерландия, Германия ва Шимолий Ирландия терма жамоалари 12тадан очко жамғарган ҳолда 1-3 ўринларни эгаллаб турибди, лекин шимолий ирландияликлар битта кўп ўйин ўтказишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз