Узбек O'zbek
«Барселона» скаутлари Хаверц трансферини маъқулладилар
Жума, 11 Октябр
3433

«Барселона» скаутлари Рамон Планес, Горан Вучевич ва катта Боян Кркич «Байер» клуби ва Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кай Хаверц ўйинидан мамнун бўлишди. 

El Mundo Deportivo хабарига кўра, мутахассислар футболчини кўплаб ўйинларда кузатиб боришган ва трансферини маъқуллашган.

Энди «Барселона» Хаверц трансфери учун маблағ топиши керак. Немис клуби футболчи учун 100 миллион евро сўрамоқда.

Хаверцнинг «Байер» билан имзолаган шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган. 

Бу мавсумда футболчи барча мусобақаларда 10та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Аввалроқ Хаверцнинг хизматига «Манчестер Юнайтед», «Ювентус», «Бавария» ва «Боруссия Дортмунд» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз