Узбек O'zbek
«Барселона» Нидерландия чемпионати тўпурарига қизиқмоқда
Жума, 11 Октябр
3127

ПСВ ҳужумчиси Дониелл Мален мавсум бошидаги ўйинлари билан Европанинг гранд клублари эътиборини тортмоқда.

Аs'нинг хабарига кўра, «Барселона» 20 ёшли футболчига даъвогарлик қилмоқда. «Кўк-анорранглилар» Маленни январда 33 ёшга тўладиган Луис Суаресга ўринбосар сифатида кўришмоқда. 

Мален болалигида «Арсенал» ва «Аякс» клубларида ўйнаган. 2017 йил ПСВга ўтди ва 2018 йилдан асосий таркиб аъзосига айлана бошлади.

Ушбу мавсумда Мален Эредивизиянинг 9та турида 10та гол уриб, тўпурар бўлиб турибди. У шу йилдан бошлаб Нидерландия миллий жамоасига ҳам чақирилди.

Бунгача Маленга «Ливерпуль» ҳам қизиқиш билдираётганлиги айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз