Узбек O'zbek
АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи аниқланди
Жума, 11 Октябр
4494

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионатида сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлди.

Германиялик мутахассис қаторасига иккинчи ой бу совринни ўзиники қилмоқда. У Англияда жами 5-бор ой мураббийи деб топилди.

«Ливерпуль» сентябрь ойида АПЛдаги барча 3 ўйинида ғалаба қозонди ва айни вақтда турнир жадвалида 24 очко (100 фоизлик натижа) тўплаган ҳолда яккапешқадам бўлиб турибди.

Клоппдан ташқари, ушбу соврин учун Фрэнк Лэмпард («Челси»), Брендан Рожерс («Лестер») ва Эдди Ҳау («Борнмут») каби мураббийлар ҳам даъвогарлик қилишганди.

Ойнинг энг яхши мураббийини аниқлашда мухлислар, АПЛ клублари сардорлари ва экспертлар овоз бериши натижасида аниқланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз