Узбек O'zbek
Яман билан ўйин чипталарини мобил кассаларда сотиб олишингиз мумкин
Пайшанба, 10 Октябр
4115

Бугун, 10 октябрь куни соат 17:00 да Ўзбекистон миллий жамоаси ўз ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Яманга қарши ўйинда майдонга тушади. ЎФА бу ўйинларга чипталар савдоси бўйича iticket.uz сайти билан ҳамкорликни йўлга қўйгани ҳақида хабар бергандик.

Чипталар савдоси iticket.uz шаҳобчалари, «Пахтакор» стадиони кассалари ва онлайн тарзда iticket.uz сайтида йўлга қўйилган. Шунингдек, ўйин куни мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида стадион атрофида қўшимча учта мобил кассалар ташкил этилди.

10 октябрь эрталаб соат 9:00дан учрашув бошлангунга қадар томошабинлар чипталарни Алишер Навоий санъат саройи (Панорама), Пахтакор метроси ҳамда Ўзбекистон кўчаси орқали марказий стадионга киришда ўрнатиладиган махсус кассаларда ҳарид қилишлари мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз