Узбек O'zbek
Шавкат Муллажонов: «Яманни менсимасак, Фаластинга қарши ўйиндаги каби ҳолатга тушиб қоламиз»
Пайшанба, 10 Октябр
1912

Ўзбекистон миллий жамоаси сафида кўплаб ўйинларда майдонга тушган «Металлург» ҳимоячиси Шавкат Муллажонов Ўзбекистон — Яман ўйини олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Мураббий ўйин олдидан рақиб ҳақида илиқ фикрлар билдирди, чунки бу мураббий ҳар бир рақибга жиддий қарайди. Агар бугун Яманга беписандлик билан қарасак, Фаластин билан ўйиндаги каби ҳолатга тушиб қолишимиз мумкин.

Абрамов футболчилардан тўпни ушлашни талаб қилади. Биз Австралияга 0:6 ҳисобда енгилганимизда ҳам тўпни назорат қилганмиз. У бизда доим «Барселона»нинг ўйинини кўрсатарди ва «Тўпни олиб ҳужум қилинг», деб айтарди. Бизнинг футболчилар ҳужум қилишни яхши кўради, шу боис бизга ҳужумкор футбол мос тушади»,— дейди Шавкат Муллажонов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз