Узбек O'zbek
«Сампдория» президенти жамоани бошқаришни истамаган Гаттузонинг хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди
Пайшанба, 10 Октябр
2838

«Сампдория» президенти Массимо Ферреро «Милан» собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо клубни бошқаришдан бош тортганига изоҳ берди.

«Мен ишонтириш керак бўлган мураббий билан ишлашни истамайман. Менга ҳақиқатан ҳам «Сампдория»да ишлашни хоҳлайдиган мураббий керак», – деб Ферреронинг сўзларини келтиради Telenord. 

Эслатиб ўтамиз, клуб раҳбарияти яқинда ишдан бўшатилган Эйсебио Ди Франческо учун ўринбосар излашни давом эттирмоқда. Номзодлар қаторида Клаудио Раньери, Жанни Де Бьязи ва Жузеппе Якинининг исмлари тилга олинмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз