Узбек O'zbek
Рўзиқул Бердиев: «Насаф»дан чақирилган йигитлар Абрамовнинг услубига мос тушади»
Пайшанба, 10 Октябр
3189

Самарқандда ўтказилган «Динамо» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, Бердиев Ўзбекистон — Яман ўйини борасидаги фикрларини ҳам айтди. Яман — Ўзбекистон ўйинини Қаршида томоша қилишга улгуриш учун «Динамо»га қарши ўйин тугаши билан йўлга чиққан қаршиликлар устози «Насаф»нинг миллий жамоага чақирилган футболчилари ҳақида гапирди.

«Ўйинга қўйилган асосий вазифа футболчиларнинг жисмоний юклама олишлари эди. «Динамо» билан Қаршида ўйнаган вақтимизда Самарқандда ҳам ўртоқлик ташкил қилишга келишгандик. Шу боис ўйинни бугун ўтказишга қарор қилдик.

«Насаф»дан миллий жамоага чақирилган футболчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, улар Абрамовнинг услубига мос тушади. Шароф Муҳиддинов миллий жамоага чап қанот ҳимоясида Фаррух Сайфиега ўринбосар сифатида чақирилди деб ўйлайман.

Умар асосий таркибда ўйнайдими? Бу ҳақда нимадир дея олмайман, лекин Умарнинг ўйини Абрамовнинг услубига мос тушади»,— деб Бердиевнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз