Узбек O'zbek
Рэмзи Словакияга қарши ўйнамайди, аммо Хорватияга қарши баҳсга қайтиши мумкин
Пайшанба, 10 Октябр
759

Уэльс миллий жамоаси яримҳимоячиси Аарон Рэмзи жароҳати туфайли Евро-2020 саралашидан ўрин олган Словакияга қарши ўйинда майдонда тушмайди, аммо Хорватия билан баҳсда ўйнаши мумкин, деб ёзади BBC.

Хабар қилинишича, яримҳимоячи жамоа билан Словакияга учмаган ва жароҳатдан тикланишда давом этмоқда.

«У қўзғатувчи мушакларида оғриқ сезмоқда. Рэмзи бугун машғулот ўтказди ва умид қиламизки, у якшанба куни Хорватия билан ўйнайди. Физиотерапевтимиз у билан бир неча кун ишлади», – дейди миллий жамоа бош мураббийи Раян Гиггз.

Аввалроқ Рэмзи А Сериянинг 7-туридан ўрин олган «Интер»га қарши ўйинолди машғулотларида белида оғриқ сезган ва захирада қолган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз