Узбек O'zbek
Пьянич орзуси ва «Ювентус»нинг мақсадлари ҳақида гапирди
Пайшанба, 10 Октябр
2152

«Ювентус» яримҳимоячиси Миролим Пьянич жамоанинг жорий мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапирди.

«Интер»ни мағлубиятга учратдик (2:1) ва биринчи ўринга қайтдик. Бизнинг жамоамиз Италияда энг яхшиси. Якшанбадан бошлаб биз қаерда туришимиз лозим бўлса, ўша поғонадамиз. 

Бизнинг мақсадимиз барча совринларни ютишдир, чунки «Ювентус» дунёнинг энг яхши 3-4 клубларидан биридир. Биз нафақат ушбу мавсумда, балки ҳар йили олдимизга юксак мақсадлар қўямиз.

Менинг орзуйим – Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш ва бу совринни бошим узра кўтариш. Умид қиламанки, бу мавсумда орзуйимга эришаман», – деб Пьяничнинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз