Узбек O'zbek
«Овга чиққан» «оқ бўрилар» хоҳлаганича гол урган ўйиндан фотогалерея
Пайшанба, 10 Октябр
9571

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Яманга қарши ўйинда чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонди. Вадим Абрамов бошчилигида илк ўйинида майдонга тушган «оқ бўрилар» рақиб дарвозасига бешта гол урди.

Ўйин бошланишида йигитларимиз қийинчиликка дуч келиши кутилганди, чунки Сингапур ва Саудияга иккитадан гол уриб дуранг ўйнаган Яман бизга ҳам жиддий қаршилик мумкин эди, аммо Санжар Қодирқулов 3-дақиқадаёқ гол уриб, вазиятни енгиллаштирди.

Ўйин давомида футболчиларимиз сенсация кўрсатиш учун бел боғлаган Яманга ҳеч қандай имконият қолдиришмади десак, тўғри бўлади. Яманликлар мураббийи Шомуродовни қўриқлаш учун алоҳида режамиз бор деганди, аммо Элдор бу режани 33-дақиқада йўққа чиқарди. Фаррух Сайфиевнинг заргарона узатмасини Россия чемпионати тўпурари бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим Жамшид Искандаровнинг супер голи билан бошланди. Узоқ вақт миллий жамоага чақирилмай қолган Жамшид Яман билан ўйинни юқори савияда ўтказди. У биринчи голда ҳужумни бошлаб берганди, Жамшиднинг голи эса жуда ажойиб чиқди. Кейинги иккита гол Ислом Тўхтахўжаев ва Игорь Сергеев ҳисобида ёзилди.

Шу тариқа Ўзбекистон миллий жамоаси жуда муҳим ўйинда ғалаба қозониб, саралашдаги очколар ҳисобини очди. Қуйида Ўзбекистон — Яман ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз