Узбек O'zbek
Месси фаолиятидаги энг яхши голини айтди
Пайшанба, 10 Октябр
13265

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятидаги энг яхши голи қайси эканлиги ҳақида гапирди. 

«Мен фаолиятимдаги энг яхши голимни Римда ўтган Чемпионлар Лигаси финалида «МЮ» дарвозасига урганман», – деб Мессининг сўзларини келтиради клубнинг «твиттер»даги расмий саҳифаси.

2008/2009 йилги Чемпионлар Лигаси финалида «Барселона» «Манчестер Юнайтед»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Аргентиналик футболчи ўйиннинг 70-дақиқасида жамоасининг иккинчи тўпини бош билан киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз