Узбек O'zbek
Лёв Аргентинага қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди
Пайшанба, 10 Октябр
3955

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Аргентина билан бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинидан сўнг (2:2) ўз фикрларини билдирди.

«Биринчи бўлимда ажойиб ўйнадик, тезкор ҳужумлар қилдик. Кўп вазиятлар бўлди. Аргентина иккинчи бўлимда кучли ўйнади. Биз тўпни тез-тез йўқотишни бошладик, курашишни йўқотдик.

Тўлиқ 90 дақиқа давомида ўйинимизни намойиш эта олмадик, аммо мен футболчиларнинг ўзига бўлган масъулиятидан мамнунман. Миллий жамоада кўп ўйнамаганлар жуда яхши ҳаракат қилишди», – деб Лёвнинг сўзларини келтиради миллий жамоа расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз