Узбек O'zbek
Гнабри Клозенинг рекордини янгилади
Пайшанба, 10 Октябр
4379

«Бавария» ва Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Серж Гнабри Аргентинага қарши ўртоқлик ўйинида (2:2) гол урди.

Шу тариқа 24 ёшли футболчи миллий жамоадаги дастлабки 11 ўйинида 10та тўп киритди ва рекордчига айланди. Шу пайтгача Германия миллий жамоасида бирор футболчи 10та голни бундай қисқа муддатда урмаган эди. 

Бундан аввалги рекорд афсонавий ҳужумчи Мирослав Клозега тегишли эди. Унга 10та гол уриши учун 13та ўйин керак бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз