Узбек O'zbek
Дзюба шотландиялик журналистларга дакки берди
Пайшанба, 10 Октябр
3573

«Зенит» клуби ва Россия миллий жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба Евро-2020 саралашидан ўрин олган Шотландияга қарши ўйиндан олдин меҳмон журналистларга мурожаат қилди.

"Ўз миллий жамоангизга ғалати муносабатда экансизлар. Бу менга Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатини эслатиб юбормоқда. Шотландия миллий жамоаси жуда бақувват, аммо Қозоғистонда ютқазиб қўйди. Чунки у ерда сунъий майдон туфайли ўйнаш оғир. Футболчиларингиз "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед"да юқори савияда тўп тепади. Шотландияда ўтказилган ўйиндан олдин сизлар ўз жамоангизни фаворит деб ҳисоблагансиз. Аммо биз барибир ғалаба қозондик.

Шундай бўлса-да, рақибни ҳурмат қилган ҳолда 100 фоиз куч сарфлаб ўйнаймиз. Ҳозир ҳамма жамоалар яхши футбол ўйнамоқда. Биз Испания, Португалия ёки Нидерландия эмасмиз, фақат савия билан ҳеч кимни мағлуб этиб бўлмайди. Бизда мақсад бор ва уни босқичма-босқич ҳал қиламиз", — деди Дзюба.

Россия - Шотландия ўйини 10 октябрь куни ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз