Узбек O'zbek
«Динамо» ўртоқлик ўйинида «Насаф»ни 4:0 ҳисобида енгди
Пайшанба, 10 Октябр
1457

Самарқандда ФИФА кунларидаги танаффусдан фойдаланган «Динамо» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилди. Унда мезбон «Динамо» 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Насаф»нинг 3 нафар футболчиси миллий жамоага, 8 нафар футболчиси олимпия жамоасига чақирилгани сабаб Рўзиқул Бердиев асосан иккинчи таркиб футболчилари билан ўйнади. «Динамо» эса «Пахтакор»га қарши ўйинга тайёрланаётгани боис Тачмурод Агамуродов асосий таркибнинг бир қатор футболчиларини майдонга туширмасликка қарор қилди.

Ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасидаги келишувга кўра ўйин ёпиқ эшиклар остида ўтказилди, яъни унинг ўтказилиши ҳақида эълон қилинмади. Ўйинда ҳисобни Бобур Қосимов очди. Биринчи бўлим якуни арафасида «Динамо» таянч ярим ҳимоячиси жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида бир нечта футболчини алдаб, жарима майдончасига ёриб кирган Шохруҳ Абдураҳмонов узоқ бурчакни аниқ нишонга олди - 2:0. 85-дақиқада Дилмурод Каримов ўткир бурчакдан туриб кучли зарбаси билан чиройли гол урди. 88-дақиқада Дамир Темировнинг пенальтидан урган голи ўйиндаги охиргиси бўлди.

Ўртоқлик ўйини
ДИНАМО — НАСАФ 4:0
Голлар
: Бобур Қосимов (43), Шохруҳ Абдураҳмонов (67), Дилмурод Каримов (85), Дамир Темиров (88, пенальтидан).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз